Депутат ташаббуси билан эски боғча қайта таъмирлаб берилди

24.12.2021, 17:12

Депутат ташаббуси билан эски боғча қайта таъмирлаб берилди

Шовот тумани “Ойдин” маҳалласида жойлашган 40-сонли ДМТТ қайта таъмирланиб 120 нафар болажонларни ўз бағрига олиш арафасида. Олдин мазкур таълим ташкилоти 8-сон ДМТТ филиали сифатида фаолият кўрсатган. Аммо, таълим ташкилоти биноси ачинарли ҳолатда таъмирталаб ахволдалиги боис Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши депутати Мухаббат Яхшимуратованинг неча йиллик саъй-ҳаракатлари билан жорий йилда мазкур таълим ташкилоти давлат дастурига киритилиб реконструкция   қилинди. Натижада барча қулайликларга эга шинам янги боғча ҳолатига келтирилди.

Янги боғча ҳолати билан танишиш ниятида борганимизда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси вакиллари томонидан тарбиячи ва педогог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиаётганликларига гувоҳ бўлдик. Депутат Муҳаббат Яхшимуратова танловнинг нечоғлик шаффоф ўтказилаётганига гувоҳ бўлиш учун суҳбат жараёнида иштирок этди. Шунингдек, маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқ нойиби ишга жойлашиш учун танловга келган хотин-қизлар билан мулоқот қилди. Уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёлларга тазйиқ ва зўравонлик қилинишининг олдини олиш борасида ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги қизларга банк томонидан имтиёзли кредитлар ажратишга кўмаклашиш борасида  маълумотлар берди.   

Учрашувда фуқаролардан турли масалаларда  мурожаатлар бўлди ва уларнинг ечими борасида партия депутати билан аниқ мақсадлар белгилаб олинди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+