O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши таркибида Фахрийлар Кенгаши тузилди
27.12.2021, 16:00
Жойларда партиянинг Фахрийлар Кенгашларини тузиш ишлари ўз якунига етмоқда.
O'zLiDeP Навоий вилдояти ҳудудий партия ташкилоти қошида ҳам 15 нафар фаол аъзолардан таркиб топган Фахрийлар Кенгаши иш бошлади.
Кенгашга партия ташкил топган кундан бошлаб унинг тарғиботи ва ташвиқоти йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган, сиёсий жараёнларда ҳаловатидан воз кечиб, тараққиёт учун куч-қувватини аямаган бир гуруҳ ёши улуғ фидоийлар жамланиб, партиянинг янги авлодига ўрнак сифатида саралаб олинди.
Шунингдек, вилоятнинг барча туманларидаги Фахрийлар Кенгаши раислари ҳам вилоят Кенгашига аъзо қилинди. Кўп йиллик партиявий тажрибаси ва салоҳиятидан келиб чиқиб, Ф. Солиев O'zLiDeP Навоий вилояти Фахрийлар кенгаши раиси этиб сайланди.
Фахрийлар Кенгаши таркибини тузиш тадбирида партия тарғиботини янада кучайтириш, халқ ва партия ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларида қизғин мунозаралар бўлиб ўтди. Янги режалар, янги фикрлар ўртага ташланди.
Фикр ва мулоҳазалар алмашинуви O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташкил этган “бир пиёла чой” устида давом эттирилди. Кенгашиб олиш учун чақирилган нуронийлар учун ташкилот томонидан ош тайёрланиб, ширин ноз-неъматлар билан дастурхонга тортилди.
Кенгаш аъзолари чой баҳонасида бир-бирлари билан мазкур Кенгашнинг йил давомида амалга оширадиган вазифалари юзасидан маслаҳатлашишди.
Улар ширин дийдор ва илиқ кайфиятлар таъсирида юрт равнақи учун кексаман, деб қараб ўтирмай, қўлларидан келганча ёшларга йўл кўрсатиш, сиёсий ҳаётда ҳар доим фаол ҳаракатда бўлиш зарурлигини бир-бирларига таъкидлашди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар
17.05.2024, 15:04
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг