Карманалик депутат янги йилдаги илк фаолиятини кўчаларни таъмирлашдан бошлади

11.01.2022, 16:19

Карманалик депутат янги йилдаги илк фаолиятини кўчаларни таъмирлашдан бошлади

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати Ҳ.Актамов янги йилдаги илк фаолиятини сайловолди ваъдасини бажаришдан бошлади.

Туман ҳудудида жойлашган “Айрончи” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олар экан,  “Темиршайх” ва “Фирдавс”, “Ёшлик” кўчаларининг носозлиги, бу кўчалардан ўтиб, мактабга қатновчи болаларнинг лой босиб ўқув муассасасига бораётганига ўзи ҳам гувоҳ бўлди.

“Инсон қадри учун” шиорини халқ ишончидай улуғ масъулият билан баландга кўтаришни мақсад қилган депутат тезлик билан қарор қабул қилиб, шахсий маблағидан ўзи сайланган маҳалла кўчаларини таъмирлашга киришди. 40 машина тупроғу тош келтиртириб тўктирди.

Махсус траснпортлар жалб қилиниб, йўлларни текислаш, шағал тўкиш ишлари бошлаб юборилди. 700 метрлик “Фирдавс” кўчаси, 1 километрлик “Темиршайх” кўчаларида тош ташувчи машиналар кечаю-кундуз ишлади. 

Амалга оширилаётган холис хизмат маҳалладаги ёшу қарининг қалбида фидойилик туйғусини жонлантирди. Маҳалла аҳли, фаоллари ва мутасаддилари ҳам бир чеккада қараб турмай, тош ётқизиш ишларига қарашишга тушишди.

Депутат яхши ишларнинг бошида турса, эл корига яраса  халқнинг олқишига сазовор бўлади. Бунинг ҳақиқатини эса “Айрончи”да яшовчиларнинг шу кунлардаги гурунгларидан билса бўлади.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+