Зарафшонда ҳарбийлар билан ватанпарварликка оид тадбир ўтказилди
13.01.2022, 11:24
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни. Шунингдек, бу кун жасорат ва мардлик байрамидир. Мамлакатимизда нишонланиши арафасида турган ушбу байрам куни олдидан ҳудудларда турли тадбирлар амалга оширилимоқда.
Жумладан, Зарафшон шаҳрида ҳам ҳарбийлар билан ватанпарварликка оид тадбир ташкил этилди. Тадбирда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, O'zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси З.Ҳотамова ҳамда Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати О.Темировлар иштирок этишиб, юрт посбонларига халқнинг улуғ ҳурмати ва ифтихори борлигини билдиришди.
Шунингдек, тадбирда ИИВ Қоровул қисмлари 7532-сонли ҳарбий қисм командири С.Эшназаров сўзга чиқиб, ватан ҳимоясига бел боғлаш катта масьулият билан бирга юксак ишонч эканлиги ва мард инсонларгина ана шу ишончни оқлашлари ҳақида гапириб ўтди.
-Бугунги тадбиримизнинг номи ҳам “Мардлар қўриқлайди ватанни”, деб номланди. Дарҳақиқат, ватанни ҳимоя қилмоқ, уни қўриқламоқ учун мардонаворлик керак инсонга, - деди С.Эшназаров ўз сўзида.
Ҳарбий қисмлар зобитлари ва командирлар иштирокида ўтган байрамолди маънавий-маърифий тадбир самимий қутловлар билан кўтаринки кайфиятда якун топди.
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар
17.05.2024, 15:04
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг