Йигит борки – қўрғон бутун

13.01.2022, 11:42

Йигит борки – қўрғон бутун

Ватан ҳимоячилари куни яқин. Бу йил ушбу кунда Қуролли Кучларимиз ташкил топганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан жойларда ўтказилаётган тадбирларда O'zLiDePнинг фаол ёшлари, ташаббускорлари ҳам иштирок этишмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Сариосиё туманидаги “Биллур” маҳалласидаги маданият уйида бўлиб ўтди. Унда партиянинг Сариосиё тумани Кенгаши фаол ёшлари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этиб, ҳарбий ватанпарварлик руҳида намойиш этилган чиқишларни ўзгача завқ ва иштиёқ билан томоша қилишди. “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбирда юртни, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Айни таътил кунлари ташкид этилган тадбир ёшларнинг яна бир кунини мазмунли ва мароқли ўтказишларига сабаб бўлди. Ваҳоланки, бундай тадбирлар эндигина катта ҳаёт остонасига бўй чўзаётган, улғайиб бораётган ўтли нигоҳларнинг қалбида шу юрт тупроғини асраб-авайлаш, одамларни аяш каби эзгу фазилатларни уйғотишга хизмат қилади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+