Афғонистонлик ёшлар учун веб-дастурлаш курслари ташкил этилди

14.01.2022, 16:01

Афғонистонлик ёшлар учун веб-дастурлаш курслари ташкил этилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказидаги йигит-қизлар ҳам бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати доирасидаги жараёнларнинг бевосита иштирокчисига айланмоқда. Қандай қилиб дейсизми?

Бугун ушбу масканда 134 нафар ўғил-қиз юртимизга афғон диёридан келиб таълим олмоқда. Уларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Биз бир сафдамиз!” шиори остида илгари сурилган ташаббус марказ ўқувчиларини бирдек севинтирди.

Ташаббуснинг аҳамиятли жиҳати шундаки, эндиликда Термиз шаҳридаги “Wебфорте” академиясининг малакали мутахассислари Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабалари ҳамда уларнинг ўз юртларида ижтимоий жиҳатдан таълим олиш имкони чекланган яқинларига онлайн тарзда бепул ИТ курслари орқали билим беришади. Унда веб-дастурлаш сирлари ҳақида онлайн машғулотлар олиб борилади.

Албатта, бу афғонистонлик ёшлар учун ИТ соҳасида янги билимларни ўрганиш, келажакда мазкур йўналишда ўз бизнесини йўлга қўйиш ёки шу соҳада фаолият юритиб, даромад топишларига қулай имконият яратади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+