Сайловчилар билан юзма-юз: Депутатнинг йил сарҳисоби

17.01.2022, 11:50

Сайловчилар билан юзма-юз: Депутатнинг йил сарҳисоби

Хатирчи туманидаги 47-Мустақиллик сайлов округидан Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган М. Эшниёзов ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

Депутат 2021 йил якунлари бўйича сайловчилари олдида ҳисоб бериб, халқ ноиби сифатида аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилганию, ижобий ечимлари ва ечилмаган муаммоларнинг сабаблари тўғрисида маълумот берди.

Хатирчи туман ХТБга қарашли 53-сонли умумтаълим мактабида  ташкил этилган мазкур сарҳисоб учрашуви Олтинобод МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ў.Одилов, маҳаллага янги тайинлаган ҳоким ёрдамчиси О.Бўронов, профилактика инспектори ва маҳалладаги гузарлар оқсоқоллари ҳам  иштирок этишди.

Сайловчилар билан очиқ мулоқот эркин-савол жавоблар тарзида кечди.

Шунингдек, депутат келгуси йил режалари, маҳалла аҳлини қийнаётган ва назардан четда қолиб келаётган муаммолар  билан ҳам ўртоқлашди.

Хусусан, Навандак қишлоғидаги катта кучланишли электр токини ўтказиб берувчи симёғочларнинг яроқлилик ҳолати, шу қишлоқдаги 41- сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг мактабга келар йўлларини боғловчи экстремал кўприк таъмири масаласи, маҳаллий аҳоли томонидан ўз кучи билан қўлбола тайёрланиб, фойдаланиб келинаётган симёғочлар ҳақида, шунингдек, Олтинобод қишлоғидаги палапартиш ток узатгичлар, аёллар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш чоралари белгилаб олинди. Ўз ўрнида зарур ҳолатлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳисобот учрашувининг давоми сифатида, депутат мададидан умидворлик билан қилинган мурожаатлар жойига бориб ўрганилди.

Айнан муаммо сифатида кўтарилган кўприк масалаларининг қай даражада жиддий эканлиги ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда текшириб кўрилди.

Айниқса, депутат фаолиятида кўпдан бери ўз ёрдамини аямай келаётган фаол оқсоқоллар партиянинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+