Қорақалпоғистонда иш бошлаган маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг 216 нафари O‘zLiDeP сафига қўшилди

21.02.2022, 17:18

Қорақалпоғистонда иш бошлаган маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг 216 нафари O‘zLiDeP сафига қўшилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда  маҳаллада тадбиркорликни  ривожлантириш, аҳоли бандлигини  таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича  ёшлар етакчилари  ўз фаолиятини  бошлаган  эди.  

Келажагимиз  бўлган  ёшларни  тадбиркорликка  жалб  этиш,  шу  орқали  уларнинг бандлигини  таъминлаш  O’zLiDePнинг ҳам асосий вазифасидан бири ҳисобланади. 

Бу борада O’zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги 424 та маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари билан мунтазам ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. 

Ана шундай тарғибот тадбирлари Қораўзак ва Нукус туманларида ташкил қилинди.   

Мулоқотда сўз олганлар партия қошидаги “Ёшлар қаноти” фаолиятини янада жонлантириш,  ёшлар орасидан шижоатли, янгича фикрлайдиган, фаол, ташаббускор ёшларни жалб этиш,  маҳалладаги ёшлар етакчиларини ҳам кенгроқ жалб этиш, “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар йўналишидаги  лойиҳа ва тадбирларда, депутатлик  гуруҳи вакиллари билан  ҳамкорликда иш олиб боришда  муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.       

 Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг 424 та  маҳаллаларидаги ёшлар етакчиларининг 216 нафари O‘zLiDeP сафига аъзо бўлди. 

Ҳозирги кунда маҳалладаги ёшлар етакчиларини партия сафига аъзо қилиш ишлари давом этмоқда.     

  • Кўрилди
    1159
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+