Депутат ташаббуси: 137 нафар эҳтиёжманд оилага мурувват кўрсатди, 27 нафар фуқарони ишли қилди
22.02.2022, 17:30
Халқ билан доимо мулоқотда бўлиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида 7-“Хонтоқ” сайлов округи ҳудудида Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгаши депутати Омаджон Джонпулатовнинг доимий фаолият кўрсатувчи қабулхонаси ташкил этилиб, сайловчилар мурожаатларини тинглаб келмоқда.
Биргина февраль ойи давомида қабулхонага фуқаролар томонидан 50 га яқин мурожаатлар билдирилиб, уларнинг аксарият қисми ижобий ҳал этилди.
Депутат қабулхонасига билдирилаётган ҳар бир мурожаатни тўлиқ ўрганиб, уни ижобий ҳал этилиши борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларидан округ ҳудудидаги аҳоли вакиллари мамнун бўлмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож 137 нафар оилани аниқлаб, уларга мунтазам керакли озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилишини таъминлади. Шаҳардаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролари йиғинида камбағалликдан чиқариш ҳаракатларини олиб бориб, 27 та оиладаги фуқароларни иш билан таъминланишига эришди. Маҳаллада оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида 21 та лойиҳа тайёрланди.
Халқ вакили жорий йилда ҳам сайловчилар билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган муаммоларини ҳал қилишда давом этади.
O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
-
Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли
16.05.2024, 12:21
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
Фикрингизни қолдиринг