Ўқувчилар касбга йўналтирилмоқда
23.02.2022, 17:30
Ёшларни замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг интилишларини инобатга олиб, малакали кадрлар тайёрлаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
O'zLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Миродилжон Мадаминов ташаббуси билан “Касбим - фахрим” шиори остида Фарғона шаҳридаги 40-ИДУМ битурувчилари билан учрашув ташкил этилди.
“Фарғона Халқаро Аэропорти”да бўлиб ўтган ушбу тадбирда депутат томонидан замонавий касблар жумладан, учувчилик касби ҳақида шунингдек, аэропортдаги иш услублари, мавжуд техникалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик ғояларини тарғиб этиш, касбнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ҳамда техник касбларга ўқитишга ёшларни жалб этиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир ўқувчи-ёшларнинг замонавий касбларни эгаллашлари учун катта қизиқиш уйғотди.
Ш.Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг