Бўшаб қолган депутатлик ўрнига кўрсатилган номзодлар билан сайловолди учрашув ташкил этилди

24.02.2022, 15:45

Бўшаб қолган депутатлик ўрнига кўрсатилган номзодлар билан сайловолди учрашув ташкил этилди

Кармана туманидаги "Аллон" маҳалласида бўшаб қолган депутатлик ўрнига кўрсатилган номзодлар билан сайловолди учрашув ташкил этилди.

Унда маҳалла раҳбарлари, фаоллар ва депутатликка номзодлар ўзларининг ишончли вакиллари билан бирга иштирок этишди.
1934 сайловчидан иборат 8-Зарафшон сайлов округи 7 қишлоқ аҳолисини қамрайди ва табиийки, аҳолининг ижтимоий аҳволи, турмуш тарзи билан боғлиқ мурожаатларига кимдир дахлдор бўлиши керак.

Учрашувда ишончли вакиллар депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан йиғилганларни таништириб ўтди.

Халқ депутатлари Кармана туман депутатлигига  ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Ю.Муродов сайловолди тарғибот жараёнларида 96 нафар ишсиз ёшлар борлигини, 40 та электр симёғочларни алиштириш кераклиги, 2 километр 200 метр жойни тезлик билан асфальтлаш лозимлиги, 8 километр  606 метр йўлга шағал тўкиш зарурлигини аниқлаганини билдирди.

– Жами 650 хонадонда 850 оила, 3480 нафар аҳоли яшаб келаётган ҳудуднинг депутати бўлиш ҳам шараф, ҳам масъулият, деб биламан. Мен кўп тармоқли тадбиркорман. Сайловчиларимга ҳар томонлама ёрдам қиламан, – дейди «Кармана Альфа газ Сервис» МЧЖ раҳбари Ю.Муродов.

Номзоднинг сайловолди дастурида  биринчи галда ишсизлар бандлигини таъминлашга, ҳунармандликни тизимли равишда ривожлантиришга, йўлларни таъмирлашга қаратган эътибори кўпчиликка маъқул келди.

Шунингдек, маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб сайланиши эҳтимоли бор ҳудудни чуқур ўрганаётгани ҳам депутатликка номзодлик мақомига қай даражада муносиб эканини исботлади.

Учрашувда номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, кўтарилган муаммолар юзасидан ўз дастурларини янада кенгайтиришларини билдиришди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти жамоатчилик билан алоқалар

 ва мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+