Бўкада партия фаоли бўлган фермерлар мактаб қурмоқда

28.02.2022, 15:27

Бўкада партия фаоли бўлган фермерлар мактаб қурмоқда

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир. Негаки, мактаб инсон камолотида таянч нуқта бўлган тамал тошини қўяди.

Давлатимиз раҳбари ғоят ўринли таъкидлаганидек, биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик.

Бу борада Президентимиз раҳнамолигида келажак авлоднинг маънан ва жисмонан етук бўлиб улғайиши учун замонавий шароит ва қулайликларга эга бўлган мактаблар барпо этилиб, таълим сифатини оширишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар натижасида 2017-2020 йилларда 328 та янги мактаблар барпо этилгани бунга ёрқин мисол бўла олади.

Бўка тумани “Навобод” МФЙ ҳудудидаги “Исташон” қишлоғидаги O’zLiDeP фаоллари бўлган 10 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари 250 ўринли мактаб биноси қурилишида ҳомийлик қилишмоқда.

Туман ҳокими Низомиддин Аббосов ташаббуси билан Халқ таълими бўлими буюртмаси асосидаги таълим даргоҳининг қурилиш ишларини “BAS BUILDING BIZNES” МЧЖ  олиб бормоқда.

 “Азиз Муҳаммад” фермер хўжалиги раҳбари Рўзибой Ғофуров бошчилигида янги мактаб барпо этишга киришилганидан ҳудуд аҳолисининг қувончи чексиз.

“Исташон” қишлоғи болаларининг таълим олиб, замонавий билимларни эгаллашига хизмат қилувчи таълим маскани 2022-20223 ўқув йили бошида фойдаланишга топширилади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири, журналист

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+