O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб борди

11.03.2022, 14:31

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб борди

Президентимизнинг ташаббуси билан  мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш белгиланмоқда. 

Маҳаллаларда  корхона,  ташкилот  ва муассасалар томонидан  “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги  ишлар давом этмоқда.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари ушбу  лойиҳа доирасида Нукус шаҳрида “Қум овул маҳалласини обод қиламиз”  шиори остида акция ташкил қилди.

Акцияга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла ходимлари, партия фаоллари ва волонтёр ёшлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшди. 

Мазкур акция доирасида “Қум овул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида йўл бўйидаги кўча атрофлари, уйларнинг фасади оқланиб, ерларга ишлов берилиб, 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари   экилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.  

Ҳақиқатдан ҳам табиатнинг барча тириклиги бевосита дарахтларга, уларнинг атмосфера мусаффолигини таъминлашдаги ўрнига боғлиқ.      

  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+