O‘zLiDePдан сайланган фарғоналик депутатлар саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқда

04.04.2022, 14:33

O‘zLiDePдан сайланган фарғоналик депутатлар саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқда

Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида O‘zLiDePдан сайланган Фарғоналик депутатлар саховат тадбирларини ўтказмоқда.

Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Асроржон Қодиров ўз сайлов ҳудудидаги 17 нафар хонадонларни ўрганди.

Жўйдам ва Совурбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила вакиллари билан суҳбатлашиб, фуқаролар мурожаатларига тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, тадбир давомида кам таъминланган оилаларга депутат томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати А.Касимов ҳам саховат тадбирларда фаол иштирок этди. Халқ вакили партия фаоллари билан биргаликда "28-Лашкар" МФЙдаги ногирон, кекса ва кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Муборак кунлар арафасида бу каби тадбирларни ўтказиш, аҳоли эҳтиёжманд қатлами ҳолидан хабар олиб, уларга саховат ва кўмак кўрсатиш каби савобли ишлар давом этмоқда.

O‘zLiDePдан сайланган Тошлоқ туман Кенгаши депутати Мухторжон Мелибоев ташаббуси билан "Соғлом оила-мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида Қашқарқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тиббий кўрикда тор доирадаги бир қатор мутахассислар иштирок этишиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, тиббий маданиятни шакллантириш ва турли касалликларни олдини олиш учун тиббий маслаҳатлар берилди. 3 нафар фуқарога эса касалликни эрта аниқлаш ташхиси сабабли махсус мутахассислар кўригига тавсия этилди.

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+