Депутатлик эшитуви: Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси вакили ахборот берди

08.04.2022, 14:10

Депутатлик эшитуви: Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси вакили ахборот берди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг кенгайтирилган қўшма мажлиси ўтказилди.

Мажлисда дастлаб Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси вакили ахбороти эшитилди.

Жумладан, йил бошидан 1 367 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Бунда янги кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш ҳисобига 1 231 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 136 та иш ўринлари яратилди. Жорий йилнинг январь-март ойи давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига жами 12 010 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қайд этилган. Шундан, 5 233 нафари ёшлар, 7 272 нафари аёллар. Мурожаат қилганлардан 2 467 нафари ишга жойлаштирилди, 1 161 нафари ёшлар, 1 237 нафари аёллар.

Шунингдек, январь-март ойи давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан жами 2 421 нафар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга юборилди.

Депутатлар мутасадди раҳбарлар ҳисоботини тинглар экан ижобий ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар борлиги, бу масалалар жойларда аҳоли билан бевосита мулоқотларда айтилганлигини таъкидлашди. O`zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан ушбу масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтишди ҳамда таклифлар ва тавсиялар берилди.

 Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг фаолияти ҳам таҳлил қилинди, сайловчилар билан ишлашда янада фаолликни ошириш борасида вазифалар юкланди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+