Ёшларга IT соҳаси бўйича маҳорат дарси ўтказилди

11.04.2022, 16:19

 Ёшларга IT соҳаси бўйича маҳорат дарси ўтказилди

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Мазкур йўналиш бўйича "IT Park" Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ҳамкорликда  Нукус  тумани 21 сонли умум таълим  мактабида  битирувчи  синф  ўқувчилари  учун  IT  соҳаси бўйича  маҳорат дарси ташкил қилинди. 

Учрашувдан асосий мақсад тумандаги янгидан очилган IT ўқув марказидаги 11 турдаги ўқув  курслари билан ёшларни яқиндан таништириш ва уларнинг рақамли технологияларга бўлган қизиқишини янада оширишдан иборат.

Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йиллари барча соҳалар сингари ахборот технологиялари соҳасини янада ривожлантириш, айниқса IT соҳасига ёшларни кенгроқ жалб этиш, уларни қизиқтириш, таълим ва тарбия маскани бўлган мактабларда билим олаётган ўқувчи ёшларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш, ёшларнинг ахборот  технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш,  замонавий  билим ва кўникмаларини бериш ҳамда шу йўл билан уларни даромадини оширишга  хизмат  қилиши  билан аҳамиятга эга эканлигини  таъкидлади.

Бу борада давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5 апрел кунги  ўтказилган видеоселектор мажлисида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили бўйича бир қатор устувор вазифаларни белгилаб берган эди.

Яъни мактабларда маънавий муҳитни яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш, келгуси  ўқув йили бошлангунча  960 та мактаб компьютер синфи билан таъминланиши, 740 таси янгидан жиҳозланиши зарурлиги айтилди. Умуман, 5 мингдан ортиқ компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниши  белгиланди.

Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий  бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.

Ёшлар билан очиқ мулоқот давомида ёшларнинг компьютер соҳасидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида тест шаклида сўровнома ўтказилди ва ёшлар ўзларини  қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан жавоблар олишди.   

O’zLiDeP   Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+