Ташриф давомида белгилаб берилган вазифалар ижроси депутатларимиз назоратида бўлади

11.04.2022, 16:24

Ташриф давомида белгилаб берилган вазифалар ижроси депутатларимиз назоратида бўлади

Жорий йилнинг 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ва маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари билан танишди. Муборак Рамазон кунларида давлатимиз раҳбари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди ва қилинган ишларни кўздан кечирди. Олмазор туманидаги “Университет” маҳалласига бориб, у ердаги шароитларни кўздан кечирди. Сўнг 102-сонли эшитиши заиф болалар учун мактаб-интернатда муассаса тарбияланувчилари ва педагоглари билан самимий суҳбатлашди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон бугун улкан имкониятлар, кенг яратувчанлик, мисли кўрилмаган буюк ишлар дебочасида турибди. Ҳар бир халқнинг бугуни унинг эртасига замин бўлиб, йўлчи юлдуз каби нур сочади. Юртбошимизнинг Республикамизда шаҳар туманлари, маҳаллаларига ташрифи, ҳар бир хонадон кишиларидан хабар олиши, нурафшон ҳаётимизда мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очмоқда. 

Давлат раҳбарининг Олмазор туманига ташрифлари ўз навбатида туманни  ривожланишига катта туртки бўлади. Мухтасар айтганда, ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқилади. Шу борада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда барча соҳалар ривожи учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини барчамиз яхши тушунамиз ва бу эса биз депутатларга катта масъулият юклайди. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ушбу устувор вазифаларнинг ижроси туманда катта ижобий ўзгаришлар бўлишига олиб келади. Бунга биз ишонамиз. Биз депутатлар ҳам имкониятимиз ва кучимизни мазкур вазифаларни амалга ошириш йўлида сафарбар этамиз. Белгилаб берилган вазифалар ижроси депутатларимиз назоратида бўлади.

Анваржон Шермуратов,

 O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раиси,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги

партия депутатлик гуруҳи раҳбари.

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+