Косонлик фахрийлар ёшлар билан мулоқот ўтказди

14.04.2022, 14:35

Косонлик фахрийлар ёшлар билан мулоқот ўтказди

Косон туманидаги Пудина МФЙда O`zLiDeP Косон тумани Кенгаши қошида фаолият олиб бораётган “Фахрийлар Кенгаши” томонидан 2022-2016 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни

2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Фахрийлар Кенгаши раиси З. Шерматов сўзга чиқиб, Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича белгиланган “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида қарийб 100 та мақсадга эришиш назарда тутилгани ҳақида фикр юритди. Ушбу йўл харитасида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб берилганлиги айтиб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу тадбирда депутатлар ва мутасадди раҳбарлар талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтардилар.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+