Сенатор стипендияси ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда

15.04.2022, 13:22

Сенатор стипендияси ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал –Демократик партияси дастурида ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Анамед” диагностика маркази раҳбари Носирбек Абдуллахонов юртимиздаги таълим масканларида биринчилардан бўлиб “Сенатор стипендияси”ни таъсис этганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берганмиз. Унинг ташаббуси билан шу кунгача Наманган шаҳридаги 4- ҳамда 46-мактабларда ўқиётган энг иқтидорли,билимдон,одобли ўқувчиларга ҳар ой 250 минг сўмдан стипендия берилмоқда. Бундан ташқари бу таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларига ҳам китоб,ўқув қуроллари ва бошқа эсдалик совғалари тарқатилмоқда.

Куни кеча яна шу мактабларнинг аъло баҳоларга ўқиётган, намунали хулқ эгаси бўлган ўқувчилари сенатор стипендиясига муносиб деб топилдилар.

Сенатор Носирхон Абдуллахонов ёшларга билим олишлари учун Президентимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва шароитлар ҳақида сўзлаб, ўзи ҳам 4-мактабда ўқиганлигини, устозлари меҳнатини улуғлашини айтиб, ўқувчи ёшларни бу имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди.

Д.Холматова,

 O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+