Депутат “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида мурожаатлар ҳамда таклифларни ўрганди

18.04.2022, 16:03

Депутат “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида мурожаатлар ҳамда таклифларни ўрганди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоев аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойига чиққан ҳолда бартараф этиш мақсадида “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этиб келмоқда.

 Халқ вакили айни шу мақсадда ўзи бошчилигида O’zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи иштирокида Давлатобод туманидаги “Юксалиш” маҳалласи Семизтепа кўчаси аҳолиси билан учрашди.

Учрашув давомида ҳудудни ривожлантириш, мавжуд инфратузилмаларни яхшилаш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича 10  га яқин мурожаатлар ва таклифлар билдирилди. Депутат Қ.Дадабоев ушбу кўтарилган муаммоларни тегишли ташкилотларга депутатлик сўровини юборган ҳолда бартараф этишни таъкидлаб ўтди.

Албатта бу каби учрашувларда асосий мақсад аҳоли фаровонлигини яхшилаш ҳамда турмуш даражасини янада юксалтиришга қаратилмоқда.

  • Кўрилди
    499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+