Билимли ёшлар – келажак бунёдкори

18.04.2022, 16:05

Билимли ёшлар – келажак бунёдкори

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган Муҳандислик қурилиш институти Қурилиш бино иншооти факультети талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида навбатдаги мулоқоти ўтказилди. Уни партия вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Элдорбек Жўраев кириш сўзи билан очди. У партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.

Мулоқотда партия дастурида ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапириб ўтилди. Бундан ташқари “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашлари фаолияти ҳамда партиянинг ёшлар йўналиши бўйича ўндан ортиқ лойиҳалари хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Университет талабалари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирди. Суҳбат якунида 3 нафар талаба ёшлар “Янги авлод кадрлари” лойиҳасига захира кадрлар сифатида қабул қилинди.

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+