Шаҳрисабз туманида ички йўллар қурилишини депутатлар назорат қилмоқда

22.04.2022, 15:48

Шаҳрисабз туманида ички йўллар қурилишини депутатлар назорат қилмоқда

Халқ депутатлари Шахрисабз туман Кенгашидаги О’zLiDeP депутатлик  гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  томонидан 2021 йилда амалга оширилган ва 2022 йилда режалаштирилган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан корхона раҳбари У. Азизовнинг ҳисоботи эшитилди.

Унда таъкидланганидек, унитар корхона томонидан 2021 йилда туман бўйича 49.87 км ички йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шундан 20.4 км асфальт қопламали йўл, 29.47 км шағал қопламали йўл қурилган. Жумладан “Мевазор” ва “Ўртақурғон”, “Мираки”, А.Темур каби маҳаллаларда асфальт қопламали ва тош йўллар қурилиб фойдаланишга топширилган. Бу ишлар 2022 йилда ҳам қизғин давом этмоқда.

Тингланган маъруза юзасидан бир қатор депутатлар сўзга чиқиб, унитор корхона фаолиятида ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам мавжудлиги бу йўл қўйилган камчиликларни тез орада бартараф этиш лозимлиги хусусида фикр юритдилар.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи йиғилишида партия ҳаётига оид бошқа бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

О’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+