Депутат ва ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлиги аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этишга туртки бўлмоқда

26.04.2022, 15:12

Депутат ва ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлиги аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этишга туртки бўлмоқда

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да маҳаллаларни ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга кўмаклашиш мақсадида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қ.Дадабоев, “Орзу” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Г.Абдурахманова ва “Юксалиш” МФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Турсуновлар ҳамкорлигида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Партия фаоллари “Юксалиш” маҳалласидаги оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва бандлигини таъминлаш борасида мурожаат этган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг оилавий шароитлари ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имкониятларини ўрганишди. 2 нафар аёлларга чорвачилик (қўй боқиш), 2 нафар аёлларга қуёнчилик ва 1 нафар аёлга тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш тавсия этилиб, хужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш юзасидан амалий ишлар бошланди.

“Орзу” маҳалласида эса “Янгибоғ” кўчаларида электр таъминотини яхшилаш мақсадида билдирилган аҳоли мурожаати “Давлатобод” электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси билан биргаликда фуқаролар иштирокида ўрганилди. 1-Янгибоғ кўчасидаги эскирган симёғочларни жорий йил 3-чорагига қадар янги темир бетон таянчларга алмаштириш, 2-Янгибоғ кўчасидаги хонадонларни янги тортилган электр тармоғига улаш апрель ойи охиригача якунлаш белгиланди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да аҳоли турмуш фаровонлиги яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлардан маҳалла аҳолиси мамнун эканликларини билдирди.

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+