Улуғнор туманида 32 нафар ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари партия сафига қўшилди

27.04.2022, 13:41

Улуғнор туманида 32 нафар ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари партия сафига қўшилди

O`zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ташаббуси билан Улуғнор туманида иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқот ташкил қилинди.

Учрашувда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда партиянинг ўрни ва роли хусусида фикр-мулоҳазалар бўлиб ўтди.

- O`zLiDeP нинг мақсад ва вазифаларининг ҳар бир бандида фаолияти акс этадиган ҳоким ёрдамчилари аввалдан партиямизнинг фаоллари эди, -дейди партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Хожимуҳаммад Хасанхонов. – Ҳоким ёрдамчиларининг мазкур лавозимда иш бошлаши, бевосита партиядаги фаолиятимизга мослиги ҳам фикрларимизнинг бир жойдан чиқишига сабаб бўлди.

Тарғибот тадбири якунида Улуғнор туманидаги мавжуд 24 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари партия аъзолигига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+