Ишчи гуруҳ Нарпайда аҳолига ерларнинг аукцион орқали ажратиб берилиши ҳолатини ўрганди

28.04.2022, 16:33

Ишчи гуруҳ Нарпайда аҳолига ерларнинг аукцион орқали ажратиб берилиши ҳолатини ўрганди

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилоятида партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжалигининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш юзасидан жойларда аҳолига ерларнинг аукцион орқали ажратиб берилиши ҳолатини ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ вакилларининг бу галги ўрганишлари Нарпай туманидаги “Ҳақиқат” маҳалласи бўлди. Ҳудудда 2 та контурдан ажратилган 35 та лотнинг 21 таси ёки 60 фоизи ижтимоий дафтарларда турган кам таъминланган оилаларга берилган. Айни пайтда ерларнинг географик ҳолатидан келиб чиқиб, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида дуккакли экинлар (фасол) ва полиз экинлари (тарвуз) экилган.

Шунингдек 1-секторга қарашли “Наврўз” маҳалласи ҳудудидаги “Вахоб Равшанов” фермер хўжалигига қарашли ердан 1 гектар ер майдони аукцион орқали 20 сотихдан 5 та лотга бўлиниб “Аёллар дафтари”да турувчи 5 та фуқарога берилган. Ажратилган ерларга картошка экилиб парвариш қилинмоқда.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар назоратга олиниб, ҳал этилиши чоралари кўрилди.

Бу каби тадбирлар партия томонидан вилоятнинг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Қодир Шойимов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+