Оилавий поликлиника шифокорлари ўртасида китобхонлик баҳси ўтказилди
05.05.2022, 12:17
Навоий шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиникада “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси” устувор йўналишларига бағишлаб “Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёти – баркамол авлодни тарбиялаш омили” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди Тадбир доирасида стратегиянинг 72-мақсадда кўзда тутилган аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш ҳамда “Китобсевар миллат” умумиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида “Ўтган кунлар” асари юзасидан ўзаро беллашув бўлиб ўтди.
O'zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан уюштирилган ушбу тадбир ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси Абдулла Қодирий ойлиги муносабати билан ташкиллаштирилиб, давра суҳбатида оила, ташкилотлар ва маҳаллаларда маънавий етуклик сари тарғибот-ташвиқот ҳамда тарбия йўналишидаги ишларни мунтазам олиб бориш, жамиятимизда янги маънавий маконни барпо этиш, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, халқ онгига миллий анъаналарга содиқлик руҳини чуқур сингдириш, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш ва бу вазифаларни уддалаш йўлида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳар бир инсоннинг олдидаги бурч эканлиги таъқидланди.
Шунингдек, адибнинг бетакрор ижоди ва ҳаётига оид суҳбатлашилди. Кейинги босқичда иштирокчилар икки гуруҳга бўлиниб, буюк адибнинг “Ўтган кунлар” романи асосида билимдонлик баҳсларига киришишди.
Асарнинг асосий воқеалари тасвирланган жой номларини таъкид этган ҳолда “Тошкент” ва “Марғилон” гуруҳлари тузилиб, баҳслар уч босқичда олиб борилди.
Савол-жавоблар, персонажлар характерига таъриф ва сардорлар баҳси ғоятда қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтди. Шунингдек, тадбирда оила ҳамширалари романдаги энг таъсирли эпизодлардан кўриниш ҳам ижро этишди. Беллашув якунида энг фаол иштирок этган қатнашчиларга китоблар жамланмалари совға қилинди.
Тадбир якунида поликликадан партия сафига янги аъзолар қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномалари топширилди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилояти жамоатчилик билан алоқалар
ва мафкуравий ишлар бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Инвестициялар – иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйвери
04.05.2024, 16:50
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
Фикрингизни қолдиринг