Андижонда хотира турнири ташкил қилинди

10.05.2022, 15:54

Андижонда хотира турнири ташкил қилинди

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.

Бугун Андижон туман халқ таълими бўлимига қарашли 1- умумтаълим мактабида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон спорт фахрийси Тожиддин Холматов умр йўлларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ҳамда карате ва волейбол турнири бўлиб ўтди.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, КИЁКУСИНСКАЙ карате Федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда партия фаоллари, депутатлар, ёшлар, фахрийлар Кенгаши аъзолари, мактаб жамоаси ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Турнирни очилишида сўз олган партия вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова 90 ёшни қаршилаган спорт устаси, меҳнат фахрийси Тожидин Холматовни ва тадбирга таклиф этилган меҳнат фахрийларини байрам билан қутлаб, мамлакатимизда ўтганлар руҳини шод этиш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айланганини эътироф этди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган Ватан мадҳини тараннум этувчи қўшиқлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари байрам кечасига ўзгача руҳ бағишлади.

Тадбир якунида иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+