Марҳаматлик 45 нафар ёшлар етакчилари O‘zLiDeP аъзоси бўлди

12.05.2022, 17:56

Марҳаматлик 45 нафар ёшлар етакчилари O‘zLiDeP аъзоси бўлди

O‘zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши томонидан тумандаги 45 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил этилди.

Ёшлар етакчиси ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлашда қарор асосида иш олиб боради.

-Маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга, партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ҳам жалб этиш мақсадга мувофиқ, -дейди O‘zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши аппарат раҳбари Хусанбой Шералиев. Чунки, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманимизда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш, шу асосида тегишли маҳалладаги ҳар бир ёш билан ишлаб, муаммосини ҳал этиш борасидаги қатор масалалар партиянинг мақсад ва вазифаларига ҳам ҳамоҳанг. Мақсад йўлида бирлашиш эса имконият ва самарани кенгайтиради.

Тадбир якунида 45 нафар ёшлар етакчиларига партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+