Наманганлик 35 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди

23.05.2022, 15:47

Наманганлик 35 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши томонидан "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида вилоятдаги олий таълим муассасалари билан тузилган меморандумга асосан турли давра суҳбатлари, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Наманган Давлат Университетида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда талаба ёшларнинг сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги қизиқишимизни тортди. Очиқ мулоқотда сўз олганлар тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда O’zLiDePнинг ўрни ва кенг имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

Очиқ мулоқот кўтаринки руҳда ва ёшларнинг катта қизиқишлари билан ўтганлиги таҳсинга сазовордир. Мулоқотда фаол иштирок этган 254 нафардан ортиқ талабаларнинг 3 нафари амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилган бўлса, 35 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди.

Элдорбек Жўраев

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+