“Депутат ва ёшлар” учрашуви китобхонликка оид мусобақаларга уланди

24.05.2022, 14:57

“Депутат ва ёшлар” учрашуви китобхонликка оид мусобақаларга уланди

Хатирчи туманидаги “Чағатой” маҳалласида бўлиб ўтган “Депутат ва ёшлар” учрашуви китобхонлик борасидаги  қизғин суҳбатга айланиб кетди.

“Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбир Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари М. Эшниёзов билан Хатирчи туманидаги 69-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

Тадбирда чағайтойлик ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан вилоят депутати билан мунозарага киришишди.

Шунингдек, таълим тизимини ривожлантиришга оид фикрлар ўртага ташланиб, ёшларнинг тизим ривожига оид таклифлари муҳокама қилинди.

Депутатлик гуруҳи раҳбарининг ёшлар билан учрашуви бевосита китобхонлик мавзусига уланди ва "Китобсевар миллат"ни шакллантиришда  ёшлар ўртасида китобхонликни янада жонлантириш муҳим омиллиги, маърифат нури инсон камолотининг энг чароғон юлдузи эканлиги айтилди.

Учрашувда ўқувчилар томонидан ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарларидаги тарихий воқеликлар, замонавий ўзбек адабий асарларида акс эттирилган ҳаётий ҳолатлар ва қаҳрамонлар характери орқали замондошларимиз қиёфаси ўз аксини топиши тўғрисида фикр билдиришди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

 жамоатчилик билан алоқалар ва

 мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+