O’zLiDeP фаоллари “Ургут ЭИЗ” таркибига кирувчи корхоналар фаолияти билан танишди

25.05.2022, 16:59

O’zLiDeP фаоллари “Ургут ЭИЗ” таркибига кирувчи корхоналар фаолияти билан танишди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари “Ургут ЭИЗ” таркибига кирувчи “URGUT MIKRO METAL” ва “INNOVATION MED TOTAL” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан танишди.

Таъкидланганидек, йилига 100 млн донадан ортиқ шахсий ва болалар гигиенаси воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ушбу корхонада Хитой давлатининг энг сўнгги замонавий технологиялари асосида шахсий гигиена воситаларининг 30 дан ортиқ турлари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада 73 нафар ишчи-хизматчилар меҳнат қилмоқда. 2019-2021 йилларда корхонада 21 млрд. сўмлик 160 млн дона шахсий гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шу даврда 1,1 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинган.

Жумладан, сўнгги йилларда маҳаллийлаштириш дастури доирасида лойиҳа қиймати 460 минг АҚШ доллари бўлган Хитой технологияси асосида тиш чўткалари ва скотч ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Натижада импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланди ва 18 та янги ишчи ўрни яратилди. Бундан ташқари Ш.Мирбобоев ҳозирда шахсий гигиена ва болалар маҳсулотлари турини кўпайтириш ва яна бир қанча инвестицион лойиҳалар устида ишламоқда. Нам салфеткалар, тиш пастаси, болалар озиқланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалари шулар жумласидан. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида Ш.Мирбобоев ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Тадбир доирасида 10 нафар корхона ходимлари партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+