O'zLiDeP вакиллари Наманганда ўтказилаётган халқаро гуллар фестивалида иштирок этди
26.05.2022, 15:57
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши, шаҳар ва туманлар Кенгашлари вакиллари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Севара Муслимова етакчилигида Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро “Гуллар Фестивали”га ташриф буюрдилар. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур фестивал ўз доирасига кўплаб гул ишқибозларини, гул етиштирувчи тадбиркорларни, ҳатто хорижий гулшайдоларини жипслаштиргани бор гап.
Наманган шаҳрида ўтказилаётган гуллар байрамига кириб келган O'zLiDeP вакиллари фестивал кўтаринкилик ва завқ улашдилар. Партия фаоллари фестивалда иштирок этаётган гул етиштирувчи тадбиркорлар, байрамга кузатувчи сифатида қўшилган юртимиз фуқаролари, талаба ёшлар билан қизғин суҳбатлар уюштирдилар.
Фестивал асносида партиянинг дастурий мақсадлари ҳам тарғиб қилинди ҳамда фестивал иштирокчилари билан байрам шоуси уюштирилди.
Партия масъуллари фестивал иштирокчиларини гуллар байрами билан қутлаш жараёнида уларга партиянинг эсдалик нишонларини тақдим этдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қитъа аёлларини бирлаштирган анжуман
14.05.2024, 19:37
-
Тадбиркор ёшларга нимани ваъда қилди?
14.05.2024, 18:57
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда
14.05.2024, 13:55
-
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танлови: маҳаллалардан янги ишбилармонлар кашф қилиняпти
14.05.2024, 13:23
Фикрингизни қолдиринг