O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши фаолияти танқидий руҳда муҳокама қилинди

26.05.2022, 15:58

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши фаолияти танқидий руҳда муҳокама қилинди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Севара Муслимова иштирок этди.

Партия ҳудудий, туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари иштирок этган давра суҳбатида тараққиёт стратегиясининг  69- мақсадида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокамалар бўлиб ўтди.

Йиғилишда Партия туман ва шаҳар Кенгашлари фаолияти ҳақида фикр юритиларкан, юқори партия ташкилотлари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижросига катта масъулият билан жиддий ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзаро очиқ муҳокама руҳида ўтган йиғилишда фаолиятида камчиликка  йўл қўйган туман, шаҳар кенгашлари бирма-бир таҳлил қилиниб, уларга самарали ишлашлари учун зарур бўлган амалий тавсия, кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Йиғилишда шунингдек, партия вилоят Кенгаши ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳам сарҳисоб қилинди.

Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, “Ёшлар” ва “Аёллар қаноти” лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувларнинг сифат даражасини ошириш орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли, Ватан ва халқ олдидаги масъулиятни  сезадиган кадрлар захирасини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+