Хатирчида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди
27.05.2022, 11:12
O'zLiDeP Хатирчи туман кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлик гуруҳлари, қишлоқ хўжалиги бўлимида фаолият юритаётган чорвадорлар иштирокида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тарақиёт стратегиясидаги 32-мақсадда белгиланган “Чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш соҳаси ҳажмини 1,5-2 баровар кўпайтириш” масаласи юзасидан туман миқёсида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан мутассадиларнинг ахбороти тингланди.
Туманда чорвачиликни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, чорва моллари бош сонини купайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш, чорвачилик соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш ва молиялаштириш, тез етилувчан янги зотларнинг кўпайтириш орқали маҳаллий бозорларни таъминлаб бориш, сунъий уруғлантиришга жалб этилган осменаторлар сонини лозим даражада ошириш, аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва молларигача сунъий уруғлантиришни кенгайтириш ишлари олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Паррандачиликда наслчилликка ихтисослашган хўжаликлар сонини кўпайтириш, инкубацион тухум ишлаб чиқариш маҳсулдорлигини ошириш ва бу борада ҳам янги айниқса кластер йўналишидаги лойиҳаларни молиявий томондан қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш кўзда тутилган.
Мулоқот давомида партия фаоллари бу борада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида жамоатчилик назорати олиб бораётганлиги хусусида тўхталиб, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан бир қанча таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.
Қизғин савол жавобларга бой кечга учрашувда иштирокчилар етарли даражада маълумотларга эга бўлишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Фарғона тажрибаси бошқа ҳудудларда оммалашмоқда
29.01.2024, 14:08
-
Ишчи гуруҳ вакиллари таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда
20.12.2023, 15:53
-
Қашқадарёда оилавий тадбиркорлик фаолияти депутатлар томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиляпти
15.12.2023, 10:52
-
Қашқадарёда оилавий тадбиркорлар фаолияти ўрганилмоқда
13.12.2023, 16:59
-
Давлат дастурининг 67-мақсади Ҳазораспда қандай бажариляпти?
23.11.2023, 18:03
Фикрингизни қолдиринг