“Зохидабону” миллий хунармандлар мактаби аёллари партия сафига қабул қилинди

27.05.2022, 11:28

“Зохидабону” миллий хунармандлар мактаби аёллари партия сафига қабул қилинди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Севара Муслимова иштирокида Наманган шаҳар Чорсу дахасида жойлашган “Зохидабону” миллий хунармандлар мактабида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш” мавзуси доирасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт стратегиясида  69-мақсадда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга доир масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

“Зохидабону” миллий хунармандлар мактаби раҳбари Гулҳайё Устабаева фаолиятига тўхталиб ўтди.

Ҳунармандлар мактабида асосан аёллар миллий либослари тикилади. “Устоз-шогирд” анъанаси асосида 230 нафар ҳотин-қизлар иш банд қилинган. 10 нафар аёллар мактабда фаолият юритадилар, 120 нафар аёллар  эса касаначилик асосида иш билан таъминланган. Бундан ташқари, яратилган либослар ички бозорга  ҳамда  Бухоро,  Тошкент вилоятлари,  Қўқон шаҳрига экспорт қилинмоқда.

Учрашув давомида O’zLiDeP сафига қўшилиш мақсади борлигини билдирган 10 нафар ҳунарманд мактаби аёллари партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+