Фарғоналик талаба ёшлар Бош қомусимизни такомиллаштириш борасида ўз таклифларини билдирди

27.05.2022, 18:48

Фарғоналик талаба ёшлар Бош қомусимизни такомиллаштириш борасида ўз таклифларини билдирди

Шу кунларда O'zLiDeP ва Қонунчилик палатасидаги партия фракция аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари билан бирга конституциявий ислоҳотларни якдиллик билан қўллаб-қувватлаган ҳолда аҳоли кенг қатламлари орасида, тадбиркорлик субъектлари, бошланғич партия ташкилотларида мавзу юзасидан очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказишяпти. Учрашувларда уларнинг таклиф ва тавсияларини ўрганишмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Хаджаева, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарат раҳбари Жамолиддин Мелибоев, O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда фаол ёшлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришга бағишланган тадбир ташкил қилинди. 

 Тошкент санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиалида бўлиб ўтган мазкур тадбирда конституцияга ўзгартиришлар киритиш давр талаби эканлиги, кейинги 4-5 йил ичида мамлакатимизда амалга оширилган туб ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги галдаги долзарб вазифалар ўз навбатида асосий Қомусимиз мазмун-моҳиятига янгича ёндашишни, ушбу муҳим ҳужжатни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишни тақазо этаётганлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида Бош қомусимиз бўлган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда талаба ёшларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўз ўрнида талаба ёшлар ҳам ўз таклифларини билдиришди, бўлаётган жараёнларга бефарқ эмаслигини таъкидладилар.

Учрашув сўнгида 4 нафар ёшлар партия сафига қўшили, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    616
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+