Депутатлик эшитуви: Амударё туманида хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати таҳлил қилинди
31.05.2022, 15:10
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2026 йилгача хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари О.Жумановнинг ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда туманда 2022-2023 йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастури бўйича 77 та, жами қиймати 456,1 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши, 1 593 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланганлиги қайд қилинди.
2022 йилда 80,9 млрд.сўмлик 59 та лойиҳалар амалга оширилиши, шундан, тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан 47,3 млрд. сўм, банк кредити ҳисобидан 29,3 млрд. сўм, хорижий кредит линиясидан 400 минг долл. маблағлар сарфланиши ва улар томонидан 417 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Жорий йилнинг январь–май ойларида инвестиция дастури доирасида 7,6 млрд. сўмлик 10 та лойиҳалар ишга туширилиб, 75 та иш ўринлари яратилди.
Эшитув жараёнида соҳани янада ривожлантириш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар
Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар депутатлар томонидан таҳлил этилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг