Депутатлик эшитуви: Жиззах шаҳрида “Обод маҳалла” дастури доирасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди

01.06.2022, 10:36

Депутатлик эшитуви: Жиззах шаҳрида “Обод маҳалла” дастури доирасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Тўраевнинг ҳисоботи тингланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида, Жиззах шаҳридаги мавжуд 650 км ички йўллар мавжуд муҳтож эканлигини таъкидлаб ўтди. Афсуски, ҳамма жойда ҳам аҳвол қониқарли эмас. Йўллар таъмирталаб. Айни пайтда бу борада йўлсозлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,   2021 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасида жами 29 та кўча асфальт қилиниб, 9 та кўчага шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Шаҳар маҳаллий бюджетидан бир қанча кўчаларда жами 2900 метр масофада асфальтлаш ишлари амалга оширилиб, пиёдалар йўлаги қурилди. Тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Фидокорлар  ва Тўқимачилар кўчаси тўлиқ таъмирланиб, пиёдалар ва велосипед йўлаги қурилди. Бу кўчаларда ҳам тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Ҳозирги кунда шаҳримизнинг Б-саноат зонасидаги  Мулканлик ҳамда  Жиззахлик маҳалласидаги А.Қодирий кўчасида пиёдалар йўлаги ва тунги чироқлар ўрнатиш ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек,  2021 йилда 9 та маҳалладаги 11 та кўчада асфальтлаш ишлари амалга оширилган. Фуқаролардан соҳага оид 230 та мурожаат тушган бўлиб, уларнинг аксарият қисми қоноатлантирилиб, қолганлари назоратга олинган.

Бугунги кунгача шаҳардаги 16 та маҳаллада жами 1080 дона янги турдаги электр тежамкор тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган тунги ёритиш чироқларини таъмирлаш ва янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Йиғилиш давомида мутасаддига депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

ДИЛНОЗА ҚОСИМОВА,

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+