Конституциявий ислоҳотлар: Кенг аҳоли вакиллари таклифлар билдирмоқда
06.06.2022, 17:14
Қарши туманидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ва Қарши туман Кенгаши аппарати ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, университет ўқитувчилари ва ёш тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда, айниқса сиёсий-ижтимоий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги баробарида конституциявий ислоҳотларни ҳам ўта долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида
20.05.2024, 11:49
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
Фикрингизни қолдиринг