Депутатлик эшитуви: Дўстлик туманидаги 156 нафар ёшларга тадбиркорлик қилиши учун 3 млрд. 360 млн сўмлик кредит ажратилди

10.06.2022, 14:49

Депутатлик эшитуви: Дўстлик туманидаги 156 нафар ёшларга тадбиркорлик қилиши учун 3 млрд. 360 млн сўмлик кредит ажратилди

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги  “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича Ёшлар ишлари Агентлиги Дўстлик туман бўлими раҳбари Шохрух Ахматовнинг ҳисоботи тингланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида,  туманда ҳисобот даврида 156 нафар ёшларга жами 3 млрд. 360 млн сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларига кўмаклашилганлигини таъкидлаб ўтди.

 Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, қишлоқ ҳўжалигида сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш мақсадида e-auksion.uz платформаси орқали онлайн аукционларда 603 нафар ёшларга жами 301.2 га ер майдонлари ажратилиб берилди ҳамда уларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, мутасадди ўз ахборотида туманда доимий ҳамда жамоат ишларига 174 нафар ёшлар жойлаштирилиб, уларнинг бандлиги таъминланганини, 105 нафар ёшлар эса касб-ҳунарга ўқитиб, сертификатлар олганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида мутасаддига депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

 Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Нафиса ИСМАТОВА,

O`zLiDeP  Дўстлик туман Кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+