Конституциявий ислоҳотлар: хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш лозим

10.06.2022, 14:57

Конституциявий ислоҳотлар: хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш лозим

Шаҳрисабз туман Педагогика техникумида “Ўзбекистон Республикасида конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг ўрни”  мавзусида хотин-қизлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Йиғилишда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда, айниқса сиёсий-ижтимоий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги баробарида конституциявий ислоҳотларни ҳам ўта долзарб масала сифатида кун тартибига қўяётгани таъкидланди.

Амалдаги Конституция мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келди. Лекин замон шиддат билан ўзгараяпти. Шундай экан асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талаби эканлиги қайд этилди. Зотан, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берди, “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил устувор бўлди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O'zLiDeP фаолларининг ўз ўрни ва юксак масъулияти борлигини, мазкур жараёнда улар ҳам фойдали таклифлари билан фаол иштирок этишлари ва ҳудудларда бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришлари зарурлигини тингловчилар онгига етказиш, улар саводхонликларини оширишдан иборатдир.

Учрашувнинг таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш қисмида  инвесторлар учун имтиёзлар, енгиликлар асосий Қонунимизда қатъий белгилаш, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш, инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси тамойилларини амалга ошириш борасидаги  ўз таклифларини баён этди. Шунингдек, таълим жараёнида ота-онанинг масъулиятини кучайтириш сингари масалалар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар олинди.

Давра суҳбати қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди ва иштирокчилардан 5 нафари партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+