Гулистонда ёшлар фестивали ташкил қилинди

01.07.2022, 16:22

Гулистонда ёшлар фестивали ташкил қилинди

Гулистон шаҳрида жойлашган «Истироҳат боғи»да 30 июн - «Ёшлар куни» муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар бўлими томонидан ЎзЛиДеП Гулистон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистон ёшлари - бирлашайлик» шиори остида «Ёшлар фестивали» ўтказилди. «Ёшлар фестивали»да шаҳардаги фаол ёшлар, Ёшлар парламенти ва Ёшлар қаноти аъзолари, депутатлар, O'zLiDeP аъзолари бўлган маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ёшлар фестивали доирасида дастлаб Гулистон шаҳрида соғлом ҳаёт учун 5000 қадам лойиҳаси бўлиб ўтди.

Тадбирда жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчи ёшларга эсдалик совғалари ва медаллар топширилди, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга субсидия асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ўз-ўзини банд қилиш учун тикув машинаси, компютер жамланмалари тақдим этилди.

Тадбир давомида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остидаги ёшлар фестивали концерти юқори кайфиятда, шаҳар ёшларининг жўшқин шижоати билан, куй ва рақслар садоси остида бўлиб ўтди.

Мақсудбек Сирожидинов

Ёшлар парламенти аъзоси,

O'zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

Ёшлар қаноти фаоли

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+