Конституциявий қонун лойиҳаси шифокорлар иштирокида муҳокама қилинди
14.07.2022, 16:55
Чиноз тумани Марказий шифохонасидаги O'zLiDeP бошланғич партия ташкилотида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Пайзулла Таджикулов Асосий Қомуснинг 40-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритилиши билан ҳар ким соғлиғининг муҳофаза қилиниши ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олиш ҳуқуқи Конституцион даражада мустаҳкамланиши ижтимоий давлатнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги муҳим ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилишини билдирди.
Мазкур моддага киритилаётган яна бир ўзгартириш давлат, хусусий ва бошқа воситалар орқали соғлиқни сақлаш тизими фуқароларнинг соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беришини англатувчи муҳим тамойил сифатида киритилаётганини таъкидлади.
Бундай қўшимчалар киритишга халқаро нормалар, хорижий давлатлар Конституциялари, шунингдек фуқаролардан келиб тушган таклиф ва тавсиялар асос бўлгани ҳақида тўхталди.
Киритилаётган ўзгартиришлар натижасида давлат тиббий суғуртаси тизимига хусусий тиббиёт ташкилотларини ҳам жалб этиш, тиббий хизматлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифати янги босқичга чиқишини алоҳида эътироф этди.
Ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилиши борасида маълумот берди.
Очиқ мулоқот тадбирида сўз олган бошқа иштирокчилар ҳам йиғилганларни Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамаларида фаол бўлиб, унинг қабул қилиниши билан юртимиз тиббиёт тизимида рўй берадиган оламшумул ўзгаришлар, фуқаролар соғлигини сақлашда юзага келадиган имкониятларнинг таг замирида инсон қадри ётгани учун ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлашга чақиришди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
Фикрингизни қолдиринг