Томорқа соҳиблари билан юзма-юз мулоқотлар

18.07.2022, 17:37

Томорқа соҳиблари билан юзма-юз мулоқотлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов жойларда конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаларига бағишланган талай тадбирларда бевосита қатнашяпти, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқалардан унумли фодаланиш борасидаги ишлар билан ҳам танишяпти.

Хусусан, А.Хаитов Учқўрғон туман ҳокими Жаҳонгир Ризаев билан биргаликда мазкур туманнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи Толибжон Холматов хонадонида бўлди.  Томорқа соҳиби янгиликка қўл уриб, голубика (хўжағатга ўхшаш, бутада етишадиган кўк рангли мева) етиштиришни бошлаган. У Белоруссиядан олиб келинган голубика кўчатларини маҳаллий шароитга мослаштирган.

Голубика қимматбаҳо доривор мева саналади. Унинг 1 килограмми жаҳон бозорида 50-70 АҚШ долларига баҳолняпти. Бутаси 3 ёшдан тўлиқ ҳосилга киради.

Ҳозирда томорқачи 4 минг 200 дона 2 йиллик кўчат, 300 дона 5-6 йиллик кўчатни парваришлаяпти.  Т.Холматов келгусида меваларни сақлаш учун 100 тонналик музлаткич қуриш, меваларни экспорт қилиш мақсади борлигини айтди.

Ташриф буюрувчилар иш жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирдилар, шунингдек, томорқачи тилга олган айрим қийинчиликларни бартараф этишни зиммаларига олдилар.  

Норин маҳалласида истиқомат қилувчи Фатҳиддин Асқаров гулчилик кооперациясини ташкил қиляпти. Бу ердаги ишлар ҳам кўздан кечирилди.

Томчилатиб суғориш орқали наъматак, атиргул, лола ва бошқа 100 дан ортиқ турдаги гуллар парваришланмоқда.

Актам Хаитов етиштирилаётган гуллар нархи, харидорлар талаб-истаклари билан қизиқди, давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан ер эгалари учун яратилаётган янги имкониятлар хусусида сўз юритди. Тадбиркорлар   жамиятимизда кечаётган жараёнлар, хусусан, конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда  янада фаолроқ қатнашиши зарурлигини таъкидлади. Илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари татбиқ қилинган ана шундай  кооперацияларни кўпайтириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш кераклигини қайд этди.

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+