Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда
27.07.2022, 14:51
Маълумки, айни кунларда мамлакатимиз миқёсида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.
Галдаги муҳокама Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ташкил этилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Ф.Ғайбуллаев, Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси, партия фаоли Нилуфар Умарова иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига Конституциявий ислоҳотлар жараёни, Конституциявий комиссия фаолияти, Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот бердилар.
Хусусан, нотиқлар Конституциявий қонун лойиҳаси амалдаги Конституциянинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар ҳамда 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритишни назарда тутаётгани, уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “Инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганини таъкидлаб ўтишди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар
17.05.2024, 15:04
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг