Ишчи гуруҳ фаолияти: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
29.07.2022, 12:04
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидаги 54 - Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш йўналишида белгилаб берилган вазифалари ижросига қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Гулистон тумани “Сохил” МФЙ да бўлиб ўтган ушбу давра суҳбатида Гулистон тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси маъсул ходими, партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Д.Мухиддинов, партия “Аёлларқаноти” фаоли М.Бўронова, Халқ ва туман Кенгаши депутатлари М.Эсиргапов, Х.Анорқулов ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Тадбирда Гулистон тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси маъсул ходими С. Жўрақулов тадбир иштирокчиларига Тараққиёт стратегиясининг 54-мақсадида белгилаб берилган вазифалар ижроси хусусида батафсил маълумотлар берди.
Шундан сўнг, партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Д.Мухиддинов, партия “Аёлларқаноти” фаоли М.Бўронова ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан қонуний тартибда жавоблар бериб ўтилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг