Ишчи гуруҳ фаолияти: Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

02.08.2022, 11:44

Ишчи гуруҳ фаолияти: Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтазилди.

Унда Давлат дастурининг Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

 Тадбирда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси раиси О.Зуфаров “Озиқ-овқат хом-ашё базасини кенгайтириш ва органик маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш” мавзусида тақдимот қилди.

Сўнгги беш йилда соҳага берилган алоҳида эътибор натижасида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилган.

Жумладан, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилда 2,0 трлн. сўмни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йил якуни билан 6,4 трлн. сўмга тенг бўлган, ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 баробарга ошган. Бундан ташқари соҳада умумий қиймати 94,5 млн. долларлик, шундан, 25,9 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди ва 35 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 2742 та янги иш ўринлари яратилди.

Тармоқдаги бу тизимли ислоҳотлар, албатта, O'zLiDeP дастури билан ҳамоҳанглиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Ишчи гуруҳи ва “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси раҳбарияти ўртасида Давлат дастури ижроси жараёнида тизимли ва изчил ҳамкорлик, шунингдек, жамоатчилик ва депутатлик назоратини олиб боришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+