Партиянинг Фахрийлар кенгаши мустақиллик байрамини юқори савияда ўтказиш борасида вазифалар белгилаб олди
12.08.2022, 15:58
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров вилоят ва Чироқчи туман кенгашлари раислари Игор Турсунов, Момосулув Бердиқулова ҳамда бошқалар сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этиб, оғир синов ва машаққатларни мардона енгган ҳолда катта тараққиёт йўлини босиб ўтганлигини, мамлакатимиздаги барча соҳалар жадал ривожланиб, фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
- Бу йил халқимиз асрлар бўйи орзулаб яшаган, ва мамлакатимиз тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганига ўттиз бир йил тўлади, -дейди Игор Турсунов. - Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги халқимизнинг эртанга кунга, нурли истиқболга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Кенгаш сўнгида эл юрт орасида ҳурмат эътибор қозонган фахрийлар билан ёшларнинг учрашувларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фахрийларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашиш, байрам арафасида ёлғиз кексалар ва бемор фахрийларнинг ҳолларидан хабар олиш борасида кенгаш аъзолари олдида турган тегишли вазифалар белгилаб олинди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг