Депутатлик эшитуви: Сайхунободда аҳолини табиий газ ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш ҳолати таҳлил қилинди
22.08.2022, 17:23
O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг йиғилишида аҳолини табиий газ ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлашнинг аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан “Тумангазтаъминот” корхонаси раҳбари С.Мансуровнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботда таъкидланишича туман бўйича 5317 та хонадон табиий ва 10 275 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган. Жорий йилнинг олти ойи давомида корхона томонидан 1 та ГРП (100 %) мукаммал таъмирланган, 86 та ГРП (88 %) техник тафтишдан ўтказилган, 3 км газ қувурлари тартибга келтирилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолганлари янгисига алмаштирилган, бундан ташқари газ қувурлари босим ва асбоблар ёрдамида синовдан ўтказилган.
Ҳисобот давомида мавжуд муаммолар ҳақида ҳам сўз борди. Унга кўра ер остидан ўтган газ қувурларини алмаштириш масаласи ўз ечимини топиш керак. Табиий газ билан таъминланган хонадонлардан газ баллонларини қайтариб олиш муаммоси долзарб.
Эшитув якунида депутатлар ўз ҳудудларидаги муаммоларга ечим топиш юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб олдилар ҳамда корхонанинг муаммоларини ҳал қилиш борасида ўз таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг