Юрт посбонлари ва ёшлар иштирокидаги мулоқотда мустақиллик шукроналари эътироф этилди

26.08.2022, 16:44

Юрт посбонлари ва ёшлар иштирокидаги мулоқотда мустақиллик шукроналари эътироф этилди

Сирдарё вилояти Миллий гвардия бошқармасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсн азиз!” ғояси остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ёш ижодкор, “Ёш китобхон” кўрик танловининг республика босқичи ғолиби, ГулДу талабаси Ёрқинжон Ҳаитбоев, Ислом Каримов номли давлат стипендияси соҳиби, Йил талабаси 2021, ёшлар қаноти ва O'zLiDeP фаоли Аслиддин Сирожиддинов, O'zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий қисм командири ўринбосари, майёр У.Абдурахманов ва ходимлар иштирок этдилар.

Ёрқинжон Ҳаитбоев йиғилганларга ўзининг энг сара ижод намуналари бўлмиш, Она, Ватан ва бирқатор шеърларидан ўқиб, мустақиллик неъматлари, тинчлик ва эришган ютуқлари тўғрисида сўзлади. Шундан сўнг, Аслиддин Сирожиддинов юрт тинчлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган миллий гвардия ходимларига, осойишталик, тинчлик йўлида кечани-кеча, кундузни-кундуз демай Ўзбекистон сарҳадларида марданавор хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, тинчлик ва осойишталик тўғрисида ўз фикрларини баён этди.

- Ёш бўлсамда, ўзим ўқиган университетда “Йил талабаси 2021” ғолиби, Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси эгаси бўлдим. Мустақиллик менга ўзимни англашга, ўз иқтидоримни кўрсата билишга катта имконият берди. Кўп давлатларда тинчлик йўқ. Одамлар очликдан азият чекиб, турли хил касаллик туфайли оламдан ўтмоқдалар. Ёки уруш қурбонлари бўлмоқда. Минг шукрки, бизнинг Юртимиз тинч ва осойишта. Бунинг қадрига албатта етиб, шукр қилишдан чарчамайман, - деди Аслиддин Сирожиддинов.

Тадбир сўнгида, ходимлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+